UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

04 июн 09:00
Янгиликлар

Спорт курашлари

Абдураҳмонов ва Раҳмонов Рио Олимпиадасига боради

Хабар берганимиздек, Туркиянинг Истамбул шаҳрида спорт курашлари бўйича XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг йўлланмалари ўйналадиган иккинчи жаҳон саралаш мусобақаси давом этмоқда.

Мазкур нуфузли мусобақа спорт курашлари бўйича Рио-2016 ўйинларига йўлланмалар ўйналадиган сўнгги саралаш турнири ҳисобланади.

Ҳозиргина икки ҳамюртимиз эркин кураш баҳсларида финалга йўлланма олиш баробарида Олимпия ўйинлари чиптасини ҳам қўлга киритишди. Оғирлик вазни 74 кг.гача бўлган полвонлар мусобақасида иштирок этаётган Бекзод Абдураҳмонов ярим финалда қирғизистонлик Сайакбай Усуповни 12:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

-57 кг вазнда илк бор катталар ўртасидаги нуфузли мусобақада қатнашаётган Аббос Раҳмонов ҳам шов-шувли тарзда финалга йўлланма олди. Республика олимпия захиралари коллежи ўқувчиси бўлган Аббос ярим финалда қирғизистонлик Самат Нодирбек уулуни 2:1 ҳисобида доғда қолдирди. Бироздан сўнг олтин медал учун гиламга чиқадиган бу икки эркин курашчимиз Рио Олимпиадасига бориш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг