UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

12 ноя 15:05
Янгиликлар

Футбол

Абрамов Суриядаги устунлик, Тўхтахўжаев ва трансляция ҳақида гапирди

Теглар :  Вадим Абрамов
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Шаржада Сурия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ушбу баҳсдан олдин терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамовга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Дубайдаги йиғинга Ислом Тўхтахўжаев чақирилди. Бундай кутилмаган чақирувга нима сабаб бўлди? Кимдир жароҳат олдими?

- Тўхтахўжаев кутилмаганда чақирилмади. Буни олдиндан режалаштириган эдик. Шунчаки ҳозирги шароитда Хитойдан Дубайга учиб кела оладими ёки йўқми билмасдик. Барчаси 7 ноябрь куни ҳал бўлишини айтганди. Ҳеч ким жароҳат олгани йўқ. Ислом ҳужжатларни тўғрилади ва Дубайга учиб келди. Унинг ҳозирги ҳолатини билишни хоҳладик. Ўз клуби сафида сўнгги ўйинда гол урганини биламиз. Хитой биринчи лигасида ўйнашига қарамай Тўхтахўжаев биз учун етакчи футболчи бўлиб қолаверади.

- Сурия ҳақида қандай фикрдасиз? Уларга қарши бир неча марта ўйнаганмиз...

- Сурия ҳақида нима дейишим мумкин? Ушбу давлатдаги вазият туфайли терма жамоа доим бирга машғулот ўтказишмоқда ва бу борада устунликка эга. Ўйлашимча, Сурия муносиб рақиб. ФИФА рейтингида сурияликлар биздан тепада бормоқда, худди Ироқ каби. Шу боис қизиқарли ўйин бўлади деб бемалол айта оламан. Сурияга қарши баҳсда қандай ҳолатда эканлигимизни кўриб оламиз.

- Афсуски, ўйин трансляция қилинмайди...

- Билишимча, ўйин трансляция қилиниши учун ҳам баҳсни бир соат кечга суришди. Ҳар ҳолда менга айтишларича учрашув барибир трансляция қилинади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг