10 мар 17:55
Янгиликлар
Бокс/ММА
Адесанья - Канноньер жанги UFC 277'нинг асосий воқеаси бўлиши мумкин
Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Исраэль Адесанья ҳамда рейтингда иккинчи ўринни эгаллаб турган Жаред Канноньер ўртасидаги жангнинг эҳтимолий санаси маълум бўлди.
Жангнинг 30 июль куни UFC 277 турнири доирасида ўтказилиши айтилмоқда.
Ҳар икки жангчи сўнгги бор февраль ойида UFC 271 турнирида октагонга кўтарилишган. Адесанья ҳакамларнинг якдил қарори билан Роберт Уиттакерни мағлуб этган, Канноньер эса Дерек Брансонни иккинчи раундда нокаутга учратганди.
Ҳавола :
Манба : sports.ru
Фикрлар