UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0 17:26Расман. Илк бор ўзбекистонлик ММА жангчиси UFC видеоўйинига киритилди 0 16:48Жалгасбай Бердимуратов PWL Лигаси чемпионига айланди 0 16:01Илҳом Назимов Москвада операцияни бошдан кечирди (ФОТО) 0 15:26Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси АҚШда машғулотларга киришди 0 14:58Ўзбекистонлик бокс мутахассиси World Boxing супервайзерига айланди 0 14:02"Чунки у мунтазам шуғулланди". Царукян Макгрегор - Холлоуэй жангига тахмин билдирди 0 13:26"UFC доғистонликлар билан бошқа шартнома имзоламаяпти деб эшитдим" - собиқ чемпион 0 12:41Here WE Go. "Реал" навбатдаги трансферни ҳал қилди 0 12:16WBC Усикнинг навбатдаги рақиби ким бўлиши кераклигини маълум қилди 0 10:59Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси жиддий автофалокатга учради 0 10:07Отабек Холматовнинг WBC рейтингидаги ўрни янгиланди 0

28 авг 17:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

AIBAнинг қарзлари қопланди, Кремлёв ХОҚ билан муносабатларни тиклаш ҳаракатида

Теглар :  AIBA
Халқаро бокс федерацяиси (AIBA) президенти Умар Кремлёвнинг маълум қилишича, ташкилот барча қарзлардан қутилган.

Аввалроқ, ушбу қарзлар 20 миллион доллар эканлиги ҳақида хабар қилинганди. Бу эса Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан AIBАнинг тан олинмаслигига сабаблардан бири сифатида кўрсатилганди. 

"AIBAда бугунги кунга келиб қарзлар йўқ. Биз маркетинг эвазига қарзлардан қутулдик. Ҳомийларимиз барча қарзларни тўлаб беришди. Шунингдек, янги ҳомийлар жалб қилиш ишларини олиб бормоқдамиз. ХОҚ билан муносабатларни яхшилаш ишлари олиб борилмоқда. Биз ислоҳотлар олиб бормоқдамиз, тавсиялар асосида ишлаяпмиз. 

Ишончим комилки, AIBAнинг келажаги порлоқ, чунки ташкилотни боксчилар бошқаришмоқда", - деди Кремлёв. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ AIBA ташкилотнинг бош ҳомийси "Газпром" бўлиши ҳақида маълумот берганди. Кремлёв эса AIBAнинг мақомини тиклаш учун 50 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланиши ҳақида гапирганди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг