UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15UFC Оқ уй майсаси учун 700 000 доллар тўлайди 0 12:54Леннокс Льюис Усикка мағлубиятсиз кетишни маслаҳат берди 0 12:33Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 12:12Осиё рекордини янгилаган Наврўза Ахматова Жаҳон чемпионати совриндори! 0 11:51Рамазон Темиров: "Аллоҳдан қўрқинг!" 0 11:30Аманда Анисимова Пекин WTA 1000 1/2 финалида 0 11:09Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди 0 10:48Индонезиялик гимнастикачи Россиядаги машғулот чоғида йиқилиб вафот этди 0 10:28Ҳасанбой Дўсматов мексикалик тажрибали боксчига қарши жанг қилади (ПОСТЕР) 0 10:07Тўққиз нафар боксчи қизларимиз III "МДҲ ўйинлари" медалларини нақд қилишди 0 09:46Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди 0 09:25Достон Бозоров: "LFA, PFL каби Лигалардан таклифлар бор, ҳозир UFC билан музокара кетяпти" 0 09:04"Шунинг учун имконият берилди". Анкалаев нима учун Перейра билан реваншга рози бўлганини айтди 0 08:43Нурмагомедовда жиддий имтиҳон, Мирафзалда эса мағлубиятни ёпиш имкони. Бугун PFL Dubai турнири ўтказилади 0 08:22Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? ФИФА президенти жавоб берди 0

13 сен 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ака-ука Рўзибоевлар ғалаба қозонган оқшомнинг марказий жангида қандай натижа қайд этилди?

Хабар берганимиздек, кеча оқшом Москва шаҳрида аралаш яккакураш қоидалари асосидаги Open FC 10 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жангида россиялик Эдуард Вартанян бразилиялик Раймундо Батистага қарши октагонга кўтарилди ва рақибини техник ғалаба эвазига муддатидан аввал мағлуб этди. Аниқроғи, бразилиялик спортчининг мураббийлари иккинчи раундга шогирдларини чиқармасликни афзал билишди. 

Эслатиб ўтамиз, Москвадаги турнирнинг асосий кардида таниқли ММА жангчимиз Нурсултон Рўзибоев бразилиялик Алекс Де Паулуни биринчи раунднинг ўзида техник нокаутга учратиб, ушбу промоушен чемпионлик камарини қўлга киритганди. Нурсултоннинг укаси Машрабжон Рўзибоев эса Александр Жаркинни биринчи раундда техник нокаут ҳисобига таслим этган бўлса, яна бир ҳамюртимиз Раҳматулло Сатторов учинчи раундда техник нокаут билан Илья Бочковга ютқазиб қўйган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг