UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

22 июн 16:40
Янгиликлар

Теннис

Акгул Аманмурадова Осиё-Океания минтақасидан ITFнинг ўйинчилар комиссиясига аъзо бўлди

Халқаро теннис федерацияси (ITF) Жаҳон теннисчилар комиссиясига сайланган атлетлар номини эълон қилди.

28 майдан 10 июнгача бўлиб ўтган сайловда ITF бўйича жаҳон турнирларида қатнашадиган 1000 дан ортиқ ракетка усталари ўзлари учун маъқул номзодга овоз беришди.

Қувонарлиси, якунда аёллар комиссияси таркибидан ҳамюртимиз Акгул Аманмурадова ҳам жой олди. Шунингдек, хотин-қизлар комиссиясида Инес Иббу (Жазоир), Пётр Янусков (Чехия), Жулиан Лизарасо (Колумбия), Тара Мур (Буюк Британия), Конни Перрин (Швейцария), Оливия Тяндямулия (Австралия) каби номларни ҳам кўриш мумкин.

Эркаклар комиссияси таркиби эса қуйидагича кўриниш олди: Хосе Бендек (Колумбия), Ти-Чэн (Хитой Таипейи), Ники Панача (Ҳиндистон), Хуан Паз (Аргентина), Альдин Сектик (Босния ва Герцеговина), Франческо Виллардо (Италия). Таъкидлаш жоиз, эркаклар комиссиясида яна бир ўрин вакили номи яқин кунларда эълон қилинади.

Теннисчиларнинг мазкур комиссиядаги аъзолиги 2 йил муддатга белгиланган. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Акгул Аманмурадова ва ўзбек тенниси оиласини яна бир муваффақият билан табриклаб қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг