UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 11:55Билол Муҳаммад UFC Fight Night 278 турнирининг марказий жангида мағлуб бўлди 0 11:19"Реал" ҳужумчиси Италияга йўл олиши мумкин 0 10:59Шаҳобиддин Эгамов TOP DOG чемпионлик камарини ўзида сақлаб қола олди (ВИДЕО) 0 10:29Афруза Ҳамдамова Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди 0

04 окт 11:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Албатта ўқинг! Нурмагомедов vs Макрегор. Кимнинг имконияти юқори? (сўров)

Теглар :  КонорХабибUFC
Курраи заминимизда спортга бефарқ бўлмаган инсон борки, барчаси 6 октябрь (бизнинг вақт билан 7 октябрь тонгига тўғри келади) куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC доирасидаги Хабиб Нурмагоммедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги “Аср жанги”ни орзиқиб кутяпти.

Бу борада бутунжаҳон оммавий ахборот воситаларида жуда кўплаб мақолалар, шов-шувли хабарлар чоп этилмоқда. Барчасида битта савол: ушбу жангда ким ғолиб бўлади, ҳозирги кунда ким кучлироқ? 

Дарҳаққиқат, бу жангнинг ғолибини аввалдан башорат қилиш жуда ҳам қийин ёхуд ким кучли эканлиги борасида фикр билдириш! Биз юртимиздаги кўзга кўринган спорт журналистлари, спортчи ва мураббийлар, санъат аҳли вакилларининг фикр ва мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола қилишни бошлаймиз. 


Абдуллоҳ Сагдиев – Ўзбекистон профессионал бокс Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, собиқ спортчи

- Бу жанг борасида жуда кўп гапирса арзийди. Сабаби, ҳар иккисининг ўзига хос жанг олиб бориш услуби бор. Қолаверса, мухлислар ёқимтойига ҳам айланиб улгуришган. Бир сўз билан айтганда, бир-бирига хос ва мос рақиблар. Конор чапақай, оёқ ва қўлда ишлаш техникаси юқори, бу унинг плюс томонлари бўлса, “партер”да ишлаш борасида эса мукаммал эмас. 

Хабибнинг устунлиги айнан “партер”да, бу эса доғистонлик жангчининг ижобий жиҳати ҳисобланади. Конорнинг яна бир устунлиги борки, Хабиб Нурмагоммедов каби жанг олиб борувчи рақиблар билан учрашишга улгурган. Мисол учун, Жозе Алдони айнан қўл зарбаси эвазига нокаутга учратган эди. Буларга яна Эдди Альваресни қўшиш мумкин. Лекин бу спорт, биз қандай фикр билдирмайлик, башорат қилмайлик, барчаси октагонда икки жангчи ўртасида ҳал бўлади. Шундай бўлсада,  жанг биринчи раунддан ўтса, Хабиб Нурмагомедов ғалаба қозонади, деб ўйлайман. 

Раҳматжон Рўзиохунов - бокс бўйича терма жамоа мураббийи


- Ҳар иккисининг имкониятини 50/50 баҳолаган бўлардим. Ўз вазнининг етакчилари. Қолаверса, жуда катта тажрибага эга ҳисобланадилар. Ғолиб борасида эса, ўша кунга ким яхши, мукаммал тайёргарлик билан етиб келса, ўша ғалаба қозонади. Бу ерда нафақат спортчилар балки, мураббийлар жанги ҳам кетади. Жисмоний ва руҳий тайёргарлик энг муҳим омиллардан саналади. Тактик услублар ҳам роль ўйнайди. 

Ёдингизда бўлса, Флойд Мейвезер билан ўтказган бокс борасидаги жангида америкалик боксчининг мураббийлари оқилона тактика қўллаб, Флойднинг ортиқча қийинчиликсиз ғалабасини таъминлашган эди. Яъни, уни дастлабки раундларданоқ ютишга ҳаракат қилмади. Шунчаки, унинг қай даражада жанг олиб боришини, ўзининг эркин ҳаракатлари билан кузатди ва мавриди келди, бир-икки зарбаси билан масалани ҳал қилган эди. Юқорида айтиб ўтганимдек, бу жангга қайси спортчи ва унинг жамоаси етук ҳолатда етиб келса, ғалаба ўшаники бўлади.

Аҳмаджон ЭШМАТОВ ёзиб олди, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг