UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

15 июн 12:52
Янгиликлар

Александр Волков: Блэйдсдан кейин навбат Нганнуга келади

Оғир вазнди UFC жангчиси Александр Волков режалари билан ўртоқлашди.

"Россиядаги ҳозирги эпидемиологик ҳолат жиддий. Айниқча, Москвада вазият мураккаб. Спорт заллари, хусусан бизнинг машғулот залимиз ёпиқ. Бунинг натижасида икки ой машғулот ўтказа олмадик. Шундай бўлса-да, қўлдан келганича ҳаракат қилдик. Асосан уйда шуғулландим. 

Жангим аниқ бўлганидан кейин сўнгги икки ҳафта давомида тўлақонли машғулот ўтказдим. Тўлиқ контактдаги спарринглар ташкил этдик. Албатта, айрим режаларни амалга оширишнинг имкони бўлмади. Умумий олганда, тайёргарликдан кўнглим тўлди. 

Нганну билан жанг? У билан эртами-кеч, албатта учрашамиз. Ҳозир биринчи навбатда Блэйдсни мағлуб этишим шарт. Кейин эса Нганну билан учрашсам бўлади", – деди Волков.

Эслатиб ўтамиз, Волков – Блэйдс жанги 20 июнь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC Fight Night 173 турнири доирасида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг