UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0

11 июл 09:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Али Абдел-Азиз: "Ислам Абу-Дабида жанг қилмайди!"

Яримўрта вазн тоифаси чемпиони Жек Делла Маддалена ҳамда енгил вазннинг собиқ чемпиони Ислам Махачев ўртасидаги жанг БАА пойтахтида ўтказилмайди.

Бу ҳақда Махачевнинг менежери Али Абдел-Азиз хабар берди. Унинг айтишича, кўпчилик кутаётган чемпионлик жанги АҚШдаги рақамли турнирларнинг бирида ташкил этилади. 

"Ислам Махачев Абу-Дабида жанг қилмайди. Жанг АҚШда, дунёнинг энг катта ареналаридан бирида ўтказилади", – деди Абдел-Азиз Камару Усман ва Генри Сехудо билан "Pound 4 Pound" подкастида.

Аввалроқ, ушбу жангнинг 25 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида ташкил этиладиган UFC 321 турнири доирасида ўтказилиши мумкинлиги айтилганди. Энди жанг мезбонлиги учун эҳтимоли жуда юқори бўлган иккита вариант қолмоқда. Биринчиси, 4 октябрь куни Лас-Вегас шаҳридаги "Ти-Мобайл" аренада ўтказиладиган UFC 320, иккинчиси, ноябрь ойида Нью-Йоркдаги "Мэдисон Сквер Гарден" аренасида ташкил этиладиган UFC 322 турнири. Иккинчи вариант ҳақиқатга анча яқин кўринмоқда. Айнан шу турнир ҳақида Ислам Махачев ҳам, Дана Уайт ҳам гапиришган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг