18 июл 17:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Али Абдель-Азиз: "Усман билан жангдан кейин Ковингтон кўр бўлиб қолишига умид қиламан"
UFC чемпиони Камару Усманнинг менежери Али Абдель-Азиз мижозининг Колби Ковингтон билан реванш жанги ҳақида гапирди.
"Бу жуда зўр жанг бўлади. Олдинги сафар Усман ва Ковингтон жанг қилганда, Колбининг жағи синганди. Бу сафар у кўр бўлиб қолишига умид қиламан. Ахир, биз жуда ёмон инсон ҳақида гапиряпмиз. Унинг ёмонлиги Конор Макгрегор билан бир даражада.
Колби ирқчи. У инсонларни динини, хотинини ҳақорат қилади. Дастин Порьенинг хотинини ҳам жуда қўпол равишда ҳақорат қилди. Улар Дастин билан бирга машқ қилишган, тушлик қилишган. Қандай қилиб бунчаликка бориш мумкин?", -деди Али Абдель-Азиз.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар