UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18Ал аш-Шайх “Канело” Ар-Риёдда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди 0 20:41Хорхе Масвидаль UFC’га қайтиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 19:59Расман. Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тасдиқланди (ПОСТЕР) 0 18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 15:20Евлоев Волкановскига қарши жангда UFC`нинг ноёб рекордини ўрнатиши мумкин 0 14:49Ферстаппен Сингапур Гран-присида илк бор ғалаба қозонди 0 14:18Ўзбек клубларининг "Ал Насср" билан ўйинлардаги статистикаси қандай? 0 13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0

14 апр 14:26
Янгиликлар

Футбол

Ана холос! "Пахтакор" Аҳмедов шарафига "музлатилган" рақамни ёш дарвозабонига берди

Теглар :  Пахтакор
Тошкент клуби 2021 йил 18 декабрь куни Одил Аҳмедов фаолиятига миннатдорлик рамзи сифатида 25-рақамли либосни унга умрбод бириктирган ҳолда тақдим этганди.

Бироқ бу рақам 2026 йилги мавсумга келиб 18 ёшли посбонга берилди. Championat.asia мухбири Толибжон Қосимов бу мавзуга эътибор қаратиб, ўз саҳифасида қуйидагиларни ёзиб қолдирди:

“2021 йилнинг 18 декабрь санасида Одил Аҳмедов ўз китобининг тақдимот маросимида футболчилик фаолиятини якунлаганини расман эълон қилганди. Ўша куни "Пахтакор" раҳбарияти Аҳмедовга жамоанинг 25-рақамли либосини умрбодга бириктирган ҳолда тақдим этганди, яъни "Пахтакор"да 25-рақам Аҳмедов шарафига музлатилган эди. Ўша пайтда бу рақамда ўйнаб келган Элдорбек Суюнов эса 2022 йилги мавсумда бошқа рақамни олишига тўғри келган.

Лекин бу йилги мавсум олдидан "шерлар" 2007 йилда туғилган дарвозабон Расул Маматовни айнан 25-рақам билан "заявка"дан ўтказган. Ушбу посбон U-21 чемпионатида бир марта асосий таркибда (ОКМК ўринбосарлари билан) ҳамда бир марта захирадан ("Қўқон-1912" ўринбосарлари билан) майдонга тушишга ҳам улгурди”, – дейилади хабарда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг