UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0

27 авг 08:05
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Ана холос! Спорт курашчиларимиз Жаҳон чемпионатидан қуруқ қўл билан қайтишди

Франция пойтахти Париж шаҳрида спорт курашлари - эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича Жаҳон чемпионати якунланди.

Афсуски, ҳар икки йўналишда иштирок этган 11 нафар курашчимиз Тошкентга қуруқ қўл билан қайтадиган бўлди. Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами арафасида ўтказилган йилнинг нуфузли мусобақасида полвонларимизга омад кулиб боқмади.

Сўнгги умидимиз ҳисобланган -74 кг вазн тоифасидаги эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов уч нафар рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олганди.

Финал остонасида у Олимпиада чемпиони, уч карра жаҳон чемпионатининг олтин медали соҳиби ҳисобланган америкалик Жордан Барроузга қарши гиламга чиқди. Муросасиз кечган баҳсда вакилимиз 5:6 ҳисобида ютқазди. Бронза медали учун бўлиб ўтган учрашувда эса беларуслик рақибидан енгилди.


Жаҳон чемпионатида қатнашган курашчиларимиз:

Юнон-рум кураши:

Феруз Тўхтаев (59 кг)

Элмурод Тасмуродов (66 кг)

Арам Варданян (71 кг)

Рустам Ассакалов (98 кг)

Мўмин Абдуллаев (130 кг)


Эркин кураш:

Нодиржон Сафаров (57 кг)

Ихтиёр Наврўзов (70 кг)

Бекзод Абдураҳмонов (74 кг)

Умиджон Исманов (86 кг)

Магомед Ибрагимов (97 кг)

Давид Модзманашвили (125 кг)


Рейтинг: -3   

Фикрлар

   
27 авг 11:59:31
Adilbek
uyat bopti afsuss
   
27 авг 08:29:18
Kaká
Abdulrashid ham yeb qo'ydi Kyledan P4Pni ham bo'shatib berdi unga.
   
27 авг 08:28:27
Kaká
Juda omadsiz keldi bu JCh biz uchun xudo xolasa bokshilarimiz g'alabalri bioan yuvib tashashadi!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг