UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 17:30Осиё ўйинларининг илк кунини битта медаль билан якунладик 0 13:30Ўзбекистон Аичи-Нагоя Осиё ўйинларидаги илк медалини қўлга киритди 0 09:57"Бу адолатдан эмас". Рафинья "Олтин тўп" номинантлари рўйхатида йўқлиги ҳақида гапирди 0 09:42Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 5-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:59Рамазон Темировнинг вазнида чемпион ўзгармай қолди 0 08:14Арман Царукян тирсак зарбасини билан рақибини нокаут қилди 0 07:51Туркия. Шомуродов дубл қайд этган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабани тантана қилди 0 21:00Туркия ва Аргентина мағлуб этилди. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 4-тури Ўзбекистон учун қандай ўтди? (барча натижалар) 0 19:40Шаҳобиддин Эгамов Тошкентда чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 18:57Осиё ўйинлари. Мусобақанинг илк кунида қайси спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишади? 1 18:37Mangu Дубайдаги ММА Лигаси билан ҳамкорликда турнир ўтказади (ВИДЕО) 0 18:01Ўзбекистонлик оғир атлетикачи допинг туфайли 3 йилга четлатилди 0 17:22Тухель 2022 йилда Роналдунинг "Челси"га ўтишига тўсқинлик қилган экан 0

06 фев 15:46
Янгиликлар

Футбол

"Андижон" ва Хомяков. ФИФА мураббий фойдасига қарор чиқарди

Одатда давралар оралиғи, мавсумлар аввалида клубларда қарздорлик, трансферлар билан боғлиқ муаммолар юзага чиқиб келади.

"Андижон" собиқ мураббийи Александр Хомяков қарздорлик билан боғлиқ муаммо сабаб ФИФАга мурожаат қилган эди.

Биз бу ҳақида Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев билан боғландик. 

"Муаммо шундаки, "Андижон" ўтган мавсум ўртасида Хомяков билан шартномани бекор қилмай туриб янги мураббий билан шартнома имзолаган. Бундан ташқари маошлардан ҳам қарздорлик бўлган. Хомяков бу иш юзасидан ФИФАга мурожаат қилди. Якунда бу ишда ташкилот мураббий фойдасига қарор чиқарди. Эндиликда "Андижон" бу қарздорликни тўлиқ қоплаб бериши керак бўлади. Акс ҳолда клубга нисбатан трансфер таъқиқи қўйилади",- дейди Камолиддин Мурзоев. 

Александр Хомяков 2023 йил "Андижон" жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлаган. 2024 йил клуб билан Ўзбекистон Кубогида ғолиб чиққан. 2025 йил 6 май куни мутахассис жамоа билан хайрлашган. 

Маълумот учун, Суперлигада трансфер ойнаси 20 февраль куни ёпилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг