26 авг 10:41
Янгиликлар
Бокс/ММА

Анкалаев – Чимаевга қарши жанг ҳақида: "Хуш келибсан!"
Яримоғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Магомед Анкалаев Хамзат Чимаевнинг Дрикус Дю Плесси устидан қозонган тарихий ғалабасига муносабат билдирди.
Шунингдек, Анкалаев "Борз"нинг яримоғир вазнга кўтарилиши мумкинлиги ҳақидаги гапига ҳам жавоб бериб кетди.
"Хамзатни ғалаба билан табриклайман. У қанчалик кучли ва тажовузкор жангчи эканини кўрсатди ҳам, исботлади ҳам. Беш раунд давомида тўлиқ курашда мутлақ устунлик қилиш осон иш эмас. У буни амалга оширди. Бунинг учун унга табрикларимни йўллайман. Нафақат унинг, балки менинг дивизионимда жанг қилиш истагини билдирган исталган аралаш яккакураш устасига айтар гапим битта: "Хуш келибсин!" Ҳеч қандай муаммо йўқ. Агар менинг вазнимга кўтарилмоқчи экан – уни кутиб оламан", – деди Анкалаев.
Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар