25 сен 18:01
Янгиликлар
Бокс/ММА

Анкалаев Перейранинг сўзларига жавоб қайтарди
UFC чемпиони Магомед Анкалаев Алекс Перейранинг сўзларига жавоб қайтарди.
Аввалроқ Перейра Анкалаевни қўрқоқликда айблаганди.
"Мен жанг қиладиган бу масҳарабоз ундан қочаётганимни айтмоқда. Унга реванш бераман, бунинг учун раҳмат айтиши керак. Мен уни 5 раунд давомида дўппосладим, истаган ишимни қилдим. У фаолияти давомида уч маротаба нокаут бўлган. Мен эса умуман бўлмаганман. Унга тўртинчи нокаутни тақдим этаман. Унинг ҳикояси якунланади", - деди Анкалаев.
Ҳавола :
Манба : MMA Junkie
Фикрлар