UZ

Сўнгги янгиликлар

14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0 19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0

05 окт 10:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Анкалаевни нокаут қилган Перейра, Двалишвилида муваффақиятли ҳимоя ва UFC 320 турнирининг барча натижалари битта саҳифада

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги T-Mobile Arena мажмуасида аралаш яккакураш бўйича UFC 320 турнири бўлиб ўтди.

Мусобақанинг марказий жанги россиялик Магомед Анкалаев ва Бразилия вакили Алекс Перейра ўртасида кечди. Ушбу жангнинг 1-раундидаёқ Алекс Перейра нокаут эвазига ғалаба қозониб, камарини қайтариб олди.

Иккинчи асосий жангда эса энг енгил вазн тоифасининг грузиялик чемпиони Мераб Двалишвили Кори Сэндхагенни очколар эвазига мағлуб этиб, камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Ушбу турнирда қайд этилган барча натижалар билан танишинг:


Асосий кард:

Ярим оғир вазн тоифасида чемпионлик камари учун: Магомед Анкалаев (Россия) — Алекс Перейра (Бразилия) - Алекс Перейра 1-раунддаёқ техник нокаут эвазига ғалаба қозонди;

Энг енгил вазнда чемпионлик камари учун: Мераб Двалишвили (Грузия) — Кори Сэндхаген (АҚШ) - Мераб Двалишвили очколар эвазига ғалаба қозонди (49-45, 49-45, 49-46);

Ярим оғир вазнда: Иржи Прохазка (Чехия) — Халил Раунтри (АҚШ) - Иржи Прохазка 3-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди;

Ярим енгил вазнда: Жош Эмметт (АҚШ) — Юсеф Залал (Марокаш) - Юсеф Залал 1-раундда армбар усулида ғалабага эришди;

Ўрта вазнда: Абусупьян Магомедов (Германия) — Жо Пайфер (АҚШ) - Жо Пайфер 2-раундда сабмишн эвазига ғалаба қозонди;


Прелим кард:

Ўрта вазнда: Атеба Готье (Камерун) — Трестон Вайнс (АҚШ) - Готье 1-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди;

Ўрта вазнда: Эдмен Шахбазян (АҚШ) — Андре Муниз (Бразилия) - Эдмен Шахбазян 1-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди;

Оралиқ вазнда (69,39 кг): Даниэль Сантос (Бразилия) — Ю Сан Ю (Корея Республикаси) - Даниэль Сантос 2-раундда нокаут эвазига ғолиб бўлди;



Бошланғич прелим кард:

Энг енгил вазнда: Патчи Микс (АҚШ) — Якоб Виклаж (Польша) - Якоб Виклаж очколар эвазига ғалаба қозонди (28-29, 29-28, 28-29).

Ярим ўрта вазнда: Пуна Сориано (АҚШ) — Николай Веретенников (Қозоғистон) - Пуна Сориано очколар эвазига ғалабага эришди (30-27, 30-27, 30-27);


Аёллар ўртасида энг енгил вазнда: Мэйси Чиассон (АҚШ) — Яна Сантос (Россия) - Яна Сантос очколар эвазига ғолиб бўлди (29-28, 29-28, 29-28);

Энг енгил вазнда: Фарид Башарат (АҚШ) - Крис Гутьеррес (АҚШ) - Фарид Башарат очколар эвазига ғалаба қозонди (29-28, 29-28, 29-28);

Ярим ўрта вазнда: Рамиз Брахимай (АҚШ) — Остин Вандерфорд (АҚШ) - Рамиз Брахимай 2-раундда оғритувчи усулда ғалаба қозонди;

Аёллар ўртасида энг енгил вазнда: Вероника Харди (Венесуэла) — Броган Уолкер (Гуам) - Вероника Харди очколар эвазига ғалаба қозонди (30-27, 30-27, 30-27).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг