27 фев 17:17
Янгиликлар
АПЛ клуби бош мураббийи билан шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирди
Унинг ўринбосари Кит Эндрюс эса даниялик мураббий белгилаб берган даражани сақлаб қолишга муваффақ бўлди ва клуб бунинг учун унга мисли кўрилмаган ишонч билдирди.
"Асаларилар" ўз мураббийи билан АПЛдаги энг узоқ шартномалардан бирини имзолади — 2032 йилнинг ёзигача. Фабрицио Романонинг аниқлашича, янги келишувга кўра, Эндрюсга ҳозиргидан анча яхши шартлар тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, 45 ёшли ирландиялик Эндрюс "Брентфорд"ни ўтган ёзда қабул қилиб олди. Ундан олдин Франк штабида бир мавсум техник мураббий бўлиб ишлаган, унгача эса ҳеч қачон бош мураббий бўлмаган.
АПЛда 27 та ўйиндан сўнг "Брентфорд" жадвалда 7-ўринда бормоқда ва еврокубоклар ҳудудидан 5 очко ортда қоляпти. Жумладан, "асаларилар" "Арсенал"га қарши ўйинда характер кўрсатиб, АПЛ етакчисидан очко тортиб олганди (1:1).
Фикрлар