28 авг 12:42
Янгиликлар
Бокс/ММА
Арман Царукян Ислам Махачев билан реванш жанги қачон бўлиши мумкинлигини айтди
UFC жангчиси Арман Царукян вазн чемпиони Ислам Махачев билан реванш жанги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Ислам билан жанг октябрь ойида ўтказилиши керак эди. Лекин негадир жангни кўчиришди ва ҳозир декабрь ойи ҳақида гап-сўзлар бўлмоқда. Ҳа, декабрда Ислам билан жанг амалга ошиши мумкин.
Агар Ислам декабргача тиклана олмаса нима бўлади? Ёки вақтинчалик камар учун жанг бўладими? Буларнинг ҳаммаси Исламнинг қачон қайтишига боғлиқ. Агар у операция қилинса ва баҳоргача қайтмаса, бу ҳолатда вақтинчалик камар учун жанг бўлади", - деди Арман Царукян.
Ҳавола :
Фикрлар