11 окт 10:20
Янгиликлар
Бокс/ММА

Артур Бетербиевнинг навбатдаги жанги бекор қилинди
Собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиевнинг Деон Николсонга қарши 22 ноябрга белгиланган жанги бекор қилинди.
Бу ҳақида Николсон ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
"Ҳозиргина Артур Бетербиев билан жангим бекор бўлгани ҳақида хабар олдим. Умид қиламанки, яқин орада бошқа жангим ҳақида маълумот оламан. Меҳнат қилишда ва тайёргарлик кўришда давом этаман. Артур, балки келаси сафар", - деб ёзди Николсон ижтимоий тармоқда.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар