UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

09 авг 10:52
Янгиликлар

Теннис

Асосий тўрга имтиёзли йўлланма билан қўйилган 18 ёшли Мбоко чемпион бўлди

Канаданинг Монреаль шаҳрида WTA 1000 тоифасига кирувчи турнир кутилмаган финиш билан якунига етди.

Мусобақа бош соврини канадалик 18 ёшли Виктория Мбокога насиб этди. Финалга қадар WTA рейтингида 85-поғонадан жой олган канадалик бош соврин учун баҳсда дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси, финал куни рейтингда 49-ўринда борган япониялик Наоми Осакани иродали тарзда мағлубиятга учратди - 2/6, 6/4, 6/1. 

Бу теннис маликаларининг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Икки соату беш дақиқа давом этган баҳсда Мбоко 4, Осака 1 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар чемпионда сезиларли даражада кўп бўлди - 13 га 5. Брейклар бўйича устунлик ҳам табиийки, Виктория томонида - 8 га 6. 

Асосий тўрга имтиёзли wild card йўлланмаси сабаб қўйилган Виктория учун бу биринчи WTA чемпионлик соврини бўлди. У ушбу турнирнинг Белинда Бенчичдан кейинги иккинчи ёш чемпиони бўлди. Белинда 10 йил олдин ушбу турнирда бош совринга эга чиққанди. Мбоко - WTA 1000 турнирлари тарихидаги рейинги паст иккинчи чемпионга ҳам айланди. Бундан роппа-роса 20 йил олдин Ким Клийстерс Индиан-Уэллс 2005 турнирида чемпион бўлганида WTA рейтингида 133-ўринни эгаллаб турганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг