UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

05 окт 09:15
Янгиликлар

Бошқалар

Атлетларимиз бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг бўйича Осиё чемпионатидан қайтишди

26 сентябрдан 4 октябрга қадар Индонезиянинг Батам шаҳрида бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Унда қитъамизнинг 38 та давлатидан 250 нафарга яқин атлет ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Ушбу мусобақада Хитой, Жанубий Корея, Япония, Индонезия, Филиппин, Малайзия, Хитой Тайпейи, Ҳиндистон, Покистон, Таиланд, Сингапур, Шри-Ланка сингари Осиёнинг етакчи давлатларидан келган спортчилар медаллар учун курашга киришди.

Осиё чемпионатининг якуний натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари иккитадан олтин ва бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлди. Жумладан, эркаклар ўртасида Достон Ҳасанов атлет йўналишида олтин, Павел Умурзаков эса бодибилдинг йўналишида бронза медалини қўлга киритган бўлса, аёллар ўртасидаги баҳсларда Рушана Максумова фитнес модель йўналишида олтин, яна бир вакиламиз Анжелина Осипян эса фитнес модель йўналишида бронза медалини қўлга киритди.

Норасмий умумжамоа ҳисобида вакилларимиз бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг йўналишида 38 та давлат орасида фахрли 3-ўринни эгаллади. Бу борада Таиланд энг яхши натижа кўрсатган бўлса, иккинчи поғонадан мўғулистонлик атлетлар жой олишди.

Ҳозиргина Ўзбекистон спорт делегацияси Куала-Лумпур – Тошкент йўналиши бўйлаб юртимизга етиб келди ва Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Мазкур Осиё чемпионатида жами 9 нафар атлетимиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишган бўлса, шулардан тўрттаси якунда совриндорга айланишди.

Тошкент халқаро аэропортида атлетларимизни Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Ўзбекистон бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг федерацияси раиси Одил Абдураҳмонов, вазирлик ҳамда федерация ходимлари, шунингдек спортчиларнинг оила аъзолари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали кутиб олишди.

Достон Ҳасанов (Осиё чемпиони) – Албатта, қитъа чемпионатида ғалаба қозонишнинг ўзи бўлмади. Аммо, машғулотлардаги машаққатли меҳнатларимиз бесамар кетмади, юртимизга ёруғ юз билан қайтдик. Муваффақиятларимиз замирида Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга ҳукуматимиз даражасида берилаётган эътибор ётибди, десам асло муболаға бўлмайди. Фурсатдан фойдаланиб, камтарона меҳнатларимизни юксак даражада қадрлаб, тантанали тарзда кутиб олишгани учун вазирлик ҳамда федерация раҳбариятига миннатдорлик билдираман.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг