UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0

01 ноя 10:33
Янгиликлар

Оғир атлетика

Атлетларимиз Осиё кубогининг учинчи кунида ҳам зафарли юришларини давом эттиришди

Теглар :  Оғир атлетика
Жанубий Кореянинг Янггу шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё Кубоги ҳамда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Кеча хотин-қизлар ўртасида 63 ҳамда 69 кг. вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилди. 63 кг. вазн тоифасида чиқиш қилган Кумушхон Файзуллаева даст кўтаришда 87 кг, силтаб кўтаришда 114 кг, умумий 201 кг. натижаси билан биринчи ўринни эгаллади ва терма жамоамиз ҳисобига Осиё кубогидаги учинчи олтин медални қўшиб қўйди. 

69 кг. вазн тоифасида иштирок этган Турсуной Жабборова эса 91+108=199 кг. натижаси билан кумуш медалини қўлга киритди. Эътиборлиси, кеча олтин ва кумуш медалларига эга чиққан ҳар иккала қизимиз ҳам 2002 йилда таваллуд топишган, яъни келаси йили Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этиш имкониятига эгалар. 

Кореядаги мусобақада улар катталар орасида совринли ўринларга сазовор бўлиб, шоҳсупага кўтарилишди. Демак, ўз ўзидан кўриниб турибдики 2018 йилда Буэнос-Айресда ҳам юртимиз спорт мухлислари улардан медаллар кутишга хақлилар. 

Кеча шунингдек, эркаклар ўртасида 85 кг. вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилди. Ушбу вазн тоифасида терма жамоамизнинг икки нафар аъзоси ғолиблик учун кураш олиб борди. Суннатилла Ўсаров даст кўтаришда 158 кг, силтаб кўтаришда 186 кг, суммада 344 кг. натижа билан мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди. Эътиборлиси, Суннатилла олтин медални қўлга киритган эронлик Али Маквандига бор йўғи 1 килограммга имкониятни бой берди. Зеро эронлик спортчи умумий 345 кг. натижаси билан биринчи ўринни эгаллади. 

Ушбу вазн тоифасида бронза медали ҳам ўзбекистонлик атлетга насиб этди. Файзулло Набиев 148+189=337 кг. натижаси билан учинчи ўринга лойиқ кўрилди. Ана шу тариқа мусобақада терма жамоамиз аъзолари хозирча 3 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга бўлишди. 

Муаттар Набиева - олтин 

Сарвар Тоштемиров - олтин 

Кумушхон Файзуллаева - олтин 

Муҳаммадали Қахрамонов - кумуш 

Турсуной Жабборова - кумуш 

Суннатилла Ўсаров - кумуш 

Файзулло Набиев - бронза 

Махлиё Тоғоева - бронза

Мусобақа эртага, 2 ноябрь куни якунига етади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг