UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Жавоҳир Умматалиев: "ЖЧдаги иккинчи ўрин ҳам ёмон эмас, лекин..." 0 19:24Шарабутдин Атаев Тошкентдаги чемпионлик ҳақида: "Икки йил олдингиси анча ёрқин ва қимматли эди" 0 19:02"Яқин орада кўришамиз". Нганну Немковнинг чорловига жавоб берди 0 18:39"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум 0 18:17Асадхўжа Мўйдинхўжаев учинчи чемпионликдан сўнг: "Тўхтаб қолиш йўқ. Гап-сўзларга нуқта қўйдик деб ўйлайман" 0 17:51"Жин урин сени". Бакли яна Рахмоновга кескин чақириқ ташлади 0 17:25Тўрабекни мағлуб этган Муслим Гаджимагомедов: "Биринчи ўринга чиқиш тобора қийинлашиб бормоқда" 0 17:02"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди 0 16:40"Фрэнсис билан жанг қилгим келади". Вадим Немков Нганнуни жангга чорлади 0 16:19Мэнни Пакьяо: "Илгари гуллар ва булочкалар сотардим, кўпинча қорним тўймасди" 0 15:56Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди 0 15:35"Реал" Камавингага нарх қўйди 0 15:14Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон чемпионатининг илк куни 9 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 14:53Қозоғистонлик IBA Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари давлатдан мукофот пули олмайди. Нега? 0 14:32UFC on ESPN 73 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0

08 янв 17:31
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Де Минаур Топ-10`да дебют қилди, Султонов 3 поғона юқорилади

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Дунё теннисчилари кучли ўнталигида бир нечта ўзгариш кузатилди. Пешқадам Новак Жокович 190 очко йўқотган бўлса-да, ҳамон катта фарқ билан дунё теннисчилари рейтингини бошқариб бормоқда. Карлос Алькарас иккинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, россиялик Даниил Медведев кучли учликка якун ясаган. Австралиялик Алекс Ди Минаур Топ-10`да дебют қилди. У ўтган ҳафта 12-ўринни банд этганди. Германиялик Александр Зверев ва грециялик Стефанос Циципас ўзаро ўрин алмашиб олишди. 

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов ўтган ҳафта билан таққослаганда 3 поғонага юқорилаб, 364-ўринга жойлашди. Сергей Фомин 2, Денис Истомин, Санжар Файзиев ва Амир Милушев 1 поғонага пастлади. Максим Шин ўз ўрнини сақлаб қолди.


ATP рейтинги. 2024 йил 8 январь ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 11055 очко

2. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 8855 

3. (3) Даниил Медведев (Россия) - 7555

4. (4) Янник Синнер (Италия) - 6490

5. (5) Андрей Рублёв (Россия) - 5010

6. (7) Александр Зверев (Германия) - 4275

7. (6) Стефанос Циципас (Греция) - 4025

8. (8) Хольгер Руне (Дания) - 3815

9. (9) Хуберт Гуркач (Польша) - 3320

10. (12) Алекс Де Минаур (Австралия) - 2950


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

364 (367). Ҳумоюн Султонов - 132

668. (666). Сергей Фомин - 47

1489Т (1488T). Денис Истомин - 2

1647Т (1647Т). Максим Шин - 2

1753T (1754T). Санжар Файзиев - 1

1971Т (1972T). Амир Милушев - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг