UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Тренд: Ўзбек дзюдочилари ўтган асрнинг 80-йилларида қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 19:27ЎФА терма жамоалар бўлимига очиқ савол: 2 та ўйин кам эмасми ёки яна "оқлар-кўклар"га қайтамизми? 0 18:56Хамзат Чимаев Пётр Ян билан келишмовчилиги бор-йўқлигига қатъий жавоб берди 0 18:25Махачев ММАдан кетганидан кейин ўз вазнида ким UFC чемпиони бўлишини айтди 0 17:54Challenge Samarkand-2026. Маҳоратли триатлончилар Самарқандда беллашмоқда 0 17:23Ёзда деярли 400 млн евродан воз кечган "Тоттенхэм" навбатдаги антирекордни янгилади 0 16:52Том Аспиналл UFC чемпионлик камаридан воз кечиши мумкин 0 16:21Хамзат Чимаев UFC`даги режалари ҳақида гапирди: жанг ёки операция 0 15:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда қайтди (32 та сурат) 0 15:19"Барселона" Жерар Мартин бўйича қарор қабул қилди 0 14:48Дэвид Бенавидес: "Биринчи оғир вазнда битта йиртқич бор ва у — мен!" 0 14:17Фрэнсис Нганну Дана Уайтга мағлубиятни тан олишни таклиф қилди 0 13:46Шавкат Раҳмоновнинг жамоаси унинг октагонга қайтишининг янги муддатини маълум қилди 0 13:15Sofascore. Беҳруз Каримов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 12:43Кураш бўйича I Жаҳон ҳарбий Челленжининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0

16 мар 19:48
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Фақат Шин кўтарилди, қолганларга ҳавас қилиб бўлмайди. Султонов 70 поғона пастлади

Профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Афсуски, бу сафарги рейтингда 8 теннисчимиздан 7 нафари ўз ўринларини ёмонлаштириб олишди. Биргина учинчи ракеткамиз Максим Шин 3 поғонага юқорилаб, 963-ўринга жойлашди. Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов бу сафар 8 очко йўқотиши ортидан яна 70 поғонага пастлади. У икки ҳафта аввал янгиланган рейтингда 139 ўрин қуйига шўнғиганди. Ўшанда Султонов ўтган йилги 25 очкосини ҳимоя қила олмаганди. Ҳумоюн айни пайтда 756-ўринни эгаллаб турибди. 

Биринчи ракеткамиз Сергей Фомин 2 очкони бой бериши натижасида 5 поғона пастлади. У ҳозирда дунёнинг 334-раккеткаси бўлиб турибди. Амир Милушев ва Батир Сапаев 9, Илья Игнатов ва Абдулазиз Усмонжонов 8, Дамир Абдусамадов аввалги рейтинг ўринларидан 3 поғона йўқотишди.

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида иккита ўзгариш кузатилди. Индиан-Уэллс "Мастерс" турнири вице-чемпионига айланган россиялик Даниил Медведев яна Топ-10`га қайтди. Қозоғистонлик Александр Бублик эса аксинча, Топ-10`таликни тарк этди. Канадалик Феликс Ожье-Альяссим ва америкалик Бен Шелтон ўзаро ўрин алмашиб олишди. Испаниялик Карлос Алькарас ҳамон рейтинг пешқадами. Индиан-Уэллс "Мастерс" чемпиони италиялик Янник Синнер иккинчи ўринни мустаҳкамла олди. Германиялик Александр Зверев кучли учликка якун ясаган.  


ATP рейтинги. 16 март кун ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Карлос Алькарас (Испания) - 13 550 очко

2. (2) Янник Синнер (Италия) - 11 400

3. (3) Новак Жокович (Сербия) - 5370

4. (4) Александр Зверев (Германия) - 4905

5. (5) Лоренцо Музетти (Италия) - 4365

6. (6) Алекс де Минаур (Австралия) - 4185

7. (7) Тэйлор Фриц (АҚШ) - 4170

8. (9) Феликс Оже-Альяссим (Канада) - 4000

9. (8) Бен Шелтон (АҚШ) - 3860

10. (11) Даниил Медведев (Россия) - 3610


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

334 (329). Сергей Фомин — 148 (-2) 

756 (686). Ҳумоюн Султонов — 40 (-8) 

963 (966). Максим Шин — 19 

1386Т (1377Т). Амир Милушев — 5

1865Т (1856Т). Батир Сапаев — 1   

1948Т (1940Т). Илья Игнатов — 1 

1948Т (1940Т). Абдулазиз Усмонжонов — 1

2053Т (2050Т). Дамир Абдусамадов — 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг