UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Жон Жонс UFC "қафаси"га қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0 07:44Қозоғистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0

01 апр 10:53
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Иккинчи ракетка ўзгарди, Султонов 16, Фомин 21 поғонага кўтарилди

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Икки ҳафта давом этган Майами "Мастерс" турнири сабаб 25 март куни рейтинг янгиланмаган эди. Бу ҳафта дунё теннисчилари кучли ўнталигида иккита асосий ўзгариш кузатилди. Майамида чемпион бўлган италиялик Янник Синнер фаолиятида илк бор дунёнинг иккинчи ракеткасига айланди. Испаниялик Карлос Алькараз эса аксинча учинчи ўринга пастлади. Вице-чемпион Григор Димитров 12-поғонадан 9-ўринга кўтарилиб олди. Австралиялик Алекс Де Минаур Топ-10`ни тарк этди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов бундан аввалги ҳафтада Чандигарҳ турнирида чемпион бўлганди. Ўша чемпионлик 12 очкоси қўшилгани боис, ҳамюртимиз 16 поғона юқорилаб, 315-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин 21 поғонага кўтарилиб, ҳозирда 653-ўринни банд этган. Унинг очколари 4 тага кўпайган. Аксинча, Амир Милушув 20, Максим Шин 15, Денис Истомин эса 5 поғонага пастлади. 


ATP рейтинги. 1 апрель ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 9725 очко 

2. (3) Янник Синнер (Италия) - 8710 (+400 очко)

3. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 8645 (-160 очко)

4. (4) Даниил Медведев (Россия) - 7165 (-600 очко)

5. (5) Александр Зверев (Германия) - 5415 (+355 очко)

6. (6) Андрей Рублёв (Россия) - 4890 (-80 очко)

7. (7) Хольгер Руне (Дания) - 3795 (-80 очко)

8. (8) Каспер Рууд (Норвегия) - 3615 (+55 очко)

9. (12) Григор Димитров (Болгария) - 3540 (+605 очко)

10. (9) Хуберт Гуркач (Польша) - 3425 (+55 очко)


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

315 (331). Ҳумоюн Султонов - 169 (+12 очко)

653. (674). Сергей Фомин - 50 (+4 очко)

1297Т. (1282Т). Максим Шин - 5 

1507Т (1502T). Денис Истомин - 2

1638Т (1618T). Амир Милушев - 2 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг