UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Президент футбол ўйинлари вақтини 19:00 дан кейинга белгилаш ва стадионларда мухлислар ташрифини ошириш топшириғини берди 0 21:03"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров Есипенкога қарши иккинчи ўйинини ўтказди 0 20:40Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди 0 20:00Қозоғистонда жанг санъати бўйича Осиё чемпионати ўтказилди 0 19:25Ўзбекистонда ноолимпия спорт турлари конфедерацияси ташкил этилади 0 19:02"Бу менинг оиламни боқмайди, мен катта чеклар учун UFCдаман" - Хамзат Чимаев 0 18:39"Катта хато". Жастин Гэтжи ва Топурия ўртасидаги жанг танқид қилинди 0 18:17АПЛ топ-клуби Зидан билан шартнома имзоламоқчи бўлган 0 17:50Тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё чемпионати финалига йўл олди 0 17:29Чимаев: "Узоқ танаффуслар? Менга фарқи йўқ — миллионлаб даромад топяпман" 0 17:07Илия Топурия икки камарни қўлга киритгандан кейин рақибларни қандай танлашини айтди 0 16:43Чимаев — замонавий жангчилар ҳақида: "Биз Майк Тайсон ва Муҳаммад Алидан жуда узоқдамиз" 0 16:20Хосе Мария Мендес бошқарувидаги Ўзбекистон футзал МТЖ илк йиғинини бошлади 0 15:50Ислам Махачев Топурия билан боғлиқ вазият бўйича барчасини ошкор қилди 0 15:22Россия Паралимпия Қўмитаси Осиёга ўтиши мумкин 0

19 авг 07:02
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Теннисчиларимизнинг бу ҳафта учун ўринлари қандай?

Профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳам ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Янгиланган рейтингдан 7 нафар теннисчимиз жой олган. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов ўтган ҳафтадаги ўрнига нисбатан 3 поғона юқорилаб, айни пайтда 294-ўриндан жой олган. Афсуски, қолган барча теннисчиларимиз рейтингда пастлашди. Иккинчи рақамли теннисчимиз Сергей Фомин 3, учинчи ракеткамиз Максим Шин 13, Амир Милушев 9, Ботир Сапаев 14, Абдулазиз Усмонжонов 8, Дамир Абдусамадов эса 73 ўринга қуйига шўнғиган.

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида битта ўзгариш кузатилди. Россиялик Карен Хачанов яна Топ-10`таликка қайтиб, 9-ўринга жойлашди. Қолган теннис юлдузлари ўтган ҳафтадаги ўз ўринларини сақлаб қолишди. Италиялик Янник Синнер катта фарқ билан пешқадамлигини давом эттирмоқда. Фақат у 550 очко йўқотди. Иккинчи ўриндаги испаниялик Карлос Алькараз эса аксинча, ҳисобига 650 очко қўшиб олишга муваффақ бўлди. Германиялик Александр Зверев кучли учликни якунлаб берган.


ATP рейтинги. 18 август ҳолатига кўра Топ-10:

1 (1) Янник Синнер (Италия) - 11 480

2 (2) Карлос Алькарас (Испания) - 9 240

3 (3) Александр Зверев (Германия) - 6230

4 (4) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 5575

5 (5) Жек Дрэйпер (Буюк Британия) - 4440

6 (6) Бен Шелтон (АҚШ) - 4280

7 (7) Новак Жокович (Сербия) - 4130

8 (8) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3545

9 (12) Карен Хачанов (Россия) - 3240

10 (10) Лоренцо Музетти (Италия) - 3235


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

294 (297). Ҳумоюн Султонов - 176 

481 (478). Сергей Фомин - 86 (+1)

1017 (1004). Максим Шин - 14 

1269Т (1260Т) Амир Милушев - 6 

1802Т (1788Т). Ботир Сапаев - 1   

1890Т (1882Т) Абдулазиз Усмонжонов - 1

2059Т (1986Т). Дамир Абдусамадов - 1      

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг