UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

11 янв 16:49
Янгиликлар

Теннис

Australian Open 2026. Иккинчи ракеткамизнинг саралаш турниридаги рақибаси маълум

"Катта Дубулға" туркумига кирувчи йилнинг тўртта мусобақасидан дастлабкиси - Australian Open 2026 турнирининг саралаш баҳсларига қуръа ташланди.

Ўз тарихида 114-маротаба ташкил этиладиган, умумий мукофот жамғармаси рекорд даража - 111,5 миллион АҚШ долларига етказилган Австралия Очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги саралаш турнирида биргина вакиламиз Мария Тимофеева юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Қуръа натижасига кўра, Тимофеева саралашнинг биринчи босқичда япониялик 26 ёшли Маи Хонтамага қарши кортга чиқадиган бўлди. Кунчиқар юрт вакиласи ҳозирда WTA рейтингида 242-поғонадан жой олган. Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси бўлиб турган Тимофеева эса 138-ўринни банд этган. 

Australian Open 2026 турнирининг асосий тўрига йўлланма олиш учун учта учрашувда ғолиб чиқиш талаб этилади. Мария Маи Хонтама тўсиғидан ўтиб олса, иккинчи даврада франциялик Манон Леонард ва яна бир япон теннисчиси Ҳимено Сакатсуме учрашуви ғолибасига қарши баҳс олиб боради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг