17 янв 11:45
Янгиликлар
Теннис
Australian Open. Арина Соболенко тўртинчи даврага йўл олди
Дунёнинг биринчи ракеткаси Арина Соболенко Австралия Очиқ чемпионатининг учинчи босқичида даниялик Клара Таусонга қарши кортга чиқди.
Икки соату 8 дақиқа давом этган баҳсда Арина 7:5, 6:4 ҳисобларида ғалаба қозонди ва тўртинчи босқичга йўл олди.
Энди у навбатдаги учрашувини Мирра Андреева - Магдалена Френх учрашуви ғолибига қарши ўтказади. Айнан беларуслик теннис маликаси Австралия Очиқ чемпионатининг амалдаги чемпиони ҳисобланади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар