18 янв 09:01
Янгиликлар
Теннис
Australian Open. Жоковичнинг юриши давом этади
Теннис бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионати секин-аста ўзининг қизғин палласига кириб боряпти.
Дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович учинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди. Сербиялик теннисчи Australian Open турнирининг иккинчи босқичида франциялик Жо-Вилфрид Цонгани 6/3, 7/5, 6/4 ҳисобида енгди.
Икки теннисчи шу кунгача ўзаро 25та учрашув ўтказишган. Баҳсларнинг 18тасида Жокович, қолган 7тасида Жо-Вилфрид ғалаба қозонган. Энди Жокович учинчи даврада канадалик Денис Шаповаловга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар