21 янв 17:43
Янгиликлар
Теннис

Australian Open. Зверев ғалаба билан бошлади
Жаҳоннинг еттинчи ракеткаси ҳисобланган германиялик Александр Зверев Австралия Очиқ чемпионатининг илк даврасида италиялик Марко Чеккинатога қарши кортга чиқди.
2 соат 23 дақиқа давом этган ўйинда Александр рақибини 6:4, 7:6, 6:3 ҳисобларида мағлуб этди ва иккинчи даврага йўл олди.
Энди у навбатдаги ўйинини Рууд - Герасимов ўйини ғолибига қарши ўтказади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар