UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0 19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0

22 фев 16:08
Янгиликлар

Дзюдо

Авлодларга ўрнак, юзлаб чемпионлар устози Рустам Тўраев нафақага кузатилди!

Теглар :  Рустам Тўраев
Олот туман олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори, Ўзбекистон Републикасида хизмат кўрсатган спорт устози Рустам Тўраев нафақага кузатилди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Маҳмудов, Бухоро вилояти спорт бошқармаси бошлиғи У.Наджимидинов, Вилоят дзюдо федерацияси ижрочи директори Шуҳрат Очилов ҳамда мактаб-интернат жамоаси иштирок этди. Рустам Тўраевга спортни ривожлантириш йўлидаги узоқ йиллик хизматлари учун Вазирлик ва ҳокимлик томонидан ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Мураббийлик фаолияти давомида олимпиада ва жаҳон чемпионатлари совриндорларини тарбиялаган, миллий спортимизга улкан ҳисса қўшган фахрий устозга самимий миннатдорлик билдирилди. Унинг ҳаёт йўли ва тажрибаси ёш авлод учун ўрнак бўлиши таъкидланди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси Ришод Собировдек Олимпия ўйинларининг уч карра совриндорини етиштириб берган Олот дзюдо мактаби асосчиси Рустам Тўраевга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди. Устоз ҳеч қаерга кетганлари йўқ, улар узоқ йиллик бой тажрибаларини ёш авлодга улашишда давом этадилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг