UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0

08 янв 08:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Австралиялик Теремоана Баҳодир Жалоловдан проф боксда реванш олмоқчи

Cупероғир вазн тоифасидаги австралиялик боксчи Теремоана Жуниор (5-0, 5 КО) ҳаваскор боксдаги собиқ рақиби Баҳодир Жалолов (14-0, 14 КО) билан реванш жангини ўтказиш истагини билдирди.

Теремоана ва Жалолов 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг чорак финалида тўқнаш келишганди. Жангда Баҳодир ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, кейинчалик икки карра Олимпиада чемпионига айланганди.

"Мен, албатта реванш олишни хоҳлайман, чунки Олимпиададаги ғалаба меники эди деб ўйлайман. Менга бироз вақт беринг, биз албатта профессионал боксда реванш жангини ўтказамиз. Мен буни интиқлик билан кутяпман", деди Теремоана.

Маълумот учун, ўтган йилнинг ноябрь ойида Эдди Хирн бошчилигидаги Matchroom Boxing промоутерлик компанияси 26 ёшли австралиялик чарм қўлқоп устаси билан шартнома имзолаганди. У проф боксда ҳозирга қадар 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 

Жуниор 8 январь куни ўз мамлакатида германиялик Осасу Отобо билан, Баҳодир Жалолов эса 6 февраль куни Канаданинг Монреаль шаҳрида франциялик Девид Спилмонт билан жанг қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг