UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Таэквондочи қизларимиз Тайюан турнирини 2 та бронза медали билан якунлашди 0 19:47"Милан" Леау "Галатасарой"га ўтганини эълон қилди 0 19:19Бухоро “Uzbekistan Judo Tour” ғолиб ва совриндорлари аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:53Рожер Федерер теннис шон-шуҳрат залига киритилди 0 18:36Мужибилло Турсунов Россиядаги IBA турнирида ғалабага эришди 0 18:17Мозес Итаумани рингдан замбилда олиб чиқиб кетишди (ВИДЕО) 0 17:44Ян Диоманденинг "Реал"га трансфери мадридликларга 230 миллион еврога тушади 0 17:08Бу факт: Нурсултон Рўзибоев UFC'да энг узун ғалабали сериядаги тўрт жангчидан бири! 0 16:35US Open 2026. Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева асосий тўрдаги иштирокини бошлайди 0 16:01Гусковнинг мураббийи: "Мағлубият сабабини биламан" 0 15:36"Ман Сити" "Ливерпуль" футболчисига 99 млн таклиф қилишга тайёр — Романо 0 15:03"Барча Умар Нурмагомедовни бўлажак чемпион деб ҳисобларди, нима бўлганини кўрдингизми?" - Сонг Ядонг 0 14:31"ММАга қайтиш учун энди қарилик қиламан" - Забит Магомедшарипов 0 13:57Статистикага кўра Хргович жанг тўхтатилган вақтда Итаумага ютқазаётганди 0 13:30Лео Месси тарихда иккинчи ўринга кўтарилиб oлди 0

15 июн 16:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Аввалига тўнашмоқчи эди, якунда чойчақа ташлаб кетишди". Заррух Адашев Нью-Йоркда таксичилик қилгани ҳақида гапирди

Теглар :  UFCЗаррух Адашев
UFC жангчиси Зарух Аддашев ўз вақида Нью-Йоркда такси ҳайдагани ҳақида гапириб берди.

У 2012 йилда АҚШга кўчиб борган. 

"Бир сафар мени тўнашмоқчи бўлишган, якунда эса белгиланган пулдан ҳам кўпроқ ташлаб кетишган. Шундай бўлганди: Мен хавфли, безорилар яшайдиган жойга бориб қолдим. Одатда ҳайдовчилар шундай дейишарди: "Яхшиси у ерга борганда дастурни ўчириб қўй ва у ердан жўнаб қол".

Менга мижозлар чиқишди: "Ўзим билан оламан, пул бўлади". Улар кўча йигитлари эканлиги кўриниб турганди. Машинага чиққандан сўнг бепул етиб олмоқчи бўлишди ва ҳисоблагични ўчириб қўйишимни исташди. Таҳдид қила бошлашди. Мен спортчи бўлсамда, озгина қўрқув бўлди. Аҳир бегона жойда бир ўзимман. Мен қўлимга телефонни олдим ва машинадан тушиб қўнғироқ қила бошладим. Улар эса "Тўхта-тўхта, ҳисоблагични ўчириш шарт эмас" дейишди. Биз яна йўлда давом этдик. 

Менда доимо суратларим илинган карточка бўларди ва уни машинанинг кўринадиган жойига илиб қўйгандим. Доимо зал очишни орзу қилардим ва шу орқали мижозларни ҳам шуғулланишга таклиф қилишни истардим. Зал очиш режаси доим бўлган. 

Йўловчилардан бири сўради: "Сенинг суратингми? Жанг қиласанми?". Шунда мен жанг қилишимни айтдим ва ўз жангларим ҳақида гапириб бердим. Улар эса UFC томоша қилишар экан. Шунда сўрашди: "Жон Жонсни биласанми? У менинг энг севимли спортчим". Уларни манзилга етказиб қўйдим. Пулни беришди ва қўшимча 20 доллар чойчақа ҳам ташлаб кетишди",-деди Адашев "Спорт-Экспресс"га берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 июн 15:40:09
aristokrat5559
Taslim bulish yuq. Olga uzbek ugloni.
   
15 июн 20:09:37
Sirojiddin Mirzaev
Obbo shuncha ham hato kop bòladimi a?
   
15 июн 18:21:51
CHELSEA2211
Yiqitchilikda nimalar bölmaydi... Keyingi janglaringda omad...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг