UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36ХАНЧЖОУ-2022: 71 та медаль ортидаги рақамлар ва Ўзбекистоннинг спортдаги янги харитаси. Хитойда қандай тарих ёзган эдик? (Мутолаа учун) 0 09:05Гарcия - Бенн жанги чипталардан 8 млн доллардан ортиқ даромад келтирди 0 08:34Ислам Махачев: "Жонс допинг билан қўлга тушган – унинг серияси ҳақиқий эмас!" 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди + ВИДЕО 0 07:32US Open 2026. 5 500 000 $ учун кечган эркаклар ўртасидаги баҳсларда чемпион аниқланди 0 07:01Жавоҳир Синдаров сардорлигидаги жамоа шоҳсупада, Магнус чемпион бўла олмади! (+ФОТО) 0 19:58Тренд: Ўзбек дзюдочилари ўтган асрнинг 80-йилларида қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 19:27ЎФА терма жамоалар бўлимига очиқ савол: 2 та ўйин кам эмасми ёки яна "оқлар-кўклар"га қайтамизми? 0 18:56Хамзат Чимаев Пётр Ян билан келишмовчилиги бор-йўқлигига қатъий жавоб берди 0 18:25Махачев ММАдан кетганидан кейин ўз вазнида ким UFC чемпиони бўлишини айтди 0 17:54Challenge Samarkand-2026. Маҳоратли триатлончилар Самарқандда беллашмоқда 0 17:23Ёзда деярли 400 млн евродан воз кечган "Тоттенхэм" навбатдаги антирекордни янгилади 0 16:52Том Аспиналл UFC чемпионлик камаридан воз кечиши мумкин 0 16:21Хамзат Чимаев UFC`даги режалари ҳақида гапирди: жанг ёки операция 0 15:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда қайтди (32 та сурат) 0

17 мар 13:31
Янгиликлар

Футбол

Аёллар Жаҳон чемпионати энди орзу эмас!

Теглар :  ЎзбекистонФИФА
ФИФА байроғи остидаги энг нуфузли турнирлардан бири Аёллар футболи бўйича Жаҳон чемпионати ҳисобланади.

Жанни Инфантино ФИФА президенти этиб сайланганидан буён аёллар футболига жуда катта эътибор бериб келмоқда.

Шу кунларда Австралияда навбатдаги аёллар Осиё чемпионати бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор. 1 март куни старт олган ушбу мусобақа 21 март куни ўз ниҳоясига етади. 13-14-15 март кунлари мусобақанинг чорак финал учрашувлари ўтказилиб, ярим финалга чиққан жамоалар номи маълум бўлди. Чорак финалда тўртта ўйин ўтказилган бўлса, тўртта ғолиб жамоа - Жанубий Корея, Япония, Австралия ва Хитой тўғридан тўғри 2027 йил Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Жаҳон чемпионати учун Осиёга 6та тўғри йўлланма ажратилган бўлиб, яна иккита йўлланма соҳиби 19 март кунги Осиё чемпионати плей-офф баҳсларида маълум бўлади. Бунда Ўзбекистон - Филиппин, КХДР - Хитой Тайпейи учрашувлари бўлиб ўтади. Ярим финал ўйинлари 17-18 март кунлари ўтказилишини ҳисобга олсак, ундан кейин чорак финалда мағлуб бўлганлар ўртасида плей-офф ўйини бўлиб ўтади.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатида зўр иштирок этиб, ҳаммани лол қолдиргани йўқ. Биз гуруҳ босқичида Шимолий Корея билан Хитойга 0:3 ҳисобида ютқазиб, Бангладешни 4:0 ҳисобида мағлуб этгач, энг яхши кўрсаткич эвазига чорак финалга йўл олдик. Агар чорак финалда Жанубий Кореяни мағлуб этганимизда аллақачон ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган бўлардик. Лекин кореяликлар бизга жавобсиз 6та гол уришди.

Шундай бўлса-да, тарихда биринчи бор Жаҳон чемпионатига бориш умиди ҳали сўнгани йўқ. Бунинг учун Япония жавобсиз 7та тўп киритган Филиппинни ўтиш ўйинида мағлуб этсак кифоя. Қизиғи шундаки, мабодо Филиппинга ютқазиб қўйилган тақдирда ҳам Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти йўқолиб қолмайди. Фақат бунинг учун халқаро Конфедерациялар плей-офф турнирида ғолиб чиқишимизга тўғри келади.


Жаҳон чемпионати ҳақида маълумот

ФИФА аёллар чемпионати 1991 йилдан буён ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиб келинади. Бунгача ушбу мусобақа 2023 йил Австралия/Янги Зеландия қўшмезбонлигида ўтказилган бўлиб, 32та жамоа қатнашганди. Дарвоқе, айнан ФИФАнинг ҳозирги раҳбари Инфантино саъй-ҳаракати сабаб Аёллар ЖЧда иштирокчилар сони 32тага оширилди. Масалан, ундан олдин Франция мезбонлик қилган мундиалда 24та жамоа иштирок этганди.

Навбатдаги Жаҳон чемпионати 2027 йил 24 июнь - 25 июль оралиғида Бразилияда ўтказилади. ФИФА томонидан Осиёга 6та тўғри йўлланма берилганини айтиб ўтдик. 32та жамоа қатнашадиган Жаҳон чемпионатида жамоалар тўрттадан 8 гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. Маълумот учун, ушбу мундиал ўнинчи халқаро мусобақа ҳисобланади.


Квоталар

2024 йил 10 декабрь куни ФИФА халқаро қўмитаси йиғилиш ўтказиб, 32та жамоани қандай аниқлаб олиш бўйича бир тўхтамга келди. Унга кўра, квоталар қуйидаги тартибда ажратилди:

Осиё - 6та

Африка - 4та

Шимолий ва Марказий Америка - 4та

Жанубий Америка - 3та (мезбон билан бирга)

Океания - 1та

Европа - 11та

Халқаро Конфедерациялар плей-офф турнири - 3та (Бунда Осиё, Африка, Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Жанубий Америкадан 2тадан жамоа, Океания, Европадан 1тадан жамоа қатнашади). Якунда 10та жамоа қўшимча 3 йўлланма учун кураш олиб боради ва шундай қилиб иштирокчилар сони 32тага етказилади.


Ҳозирча 5та жамоа маълум

Навбатдаги Аёллар Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 32 жамоадан ҳозирча бештаси маълум. Мезбон Бразилиядан ташқари Австралия, Хитой, Япония ва Жанубий Корея аёллар терма жамоалари яқинда йўлланма соҳиби бўлишди. Агар 19 март куни биз Филиппинни мағлуб этсак, бу жамоалар қаторига Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам қўшилади.

Бошқа қитъалардан тўлиқ иштирокчилар сони кейинроқ - масалан, Африкада август ойида, Шимолий ва Марказий Америкада ноябрда, Жанубий Америкада июнда, Океанияда апрелда, Европада декабрда маълум бўлади. Қўшимча халқаро конфедерациялар плей-офф ўйинлари эса шу йилнинг ноябрь ойида старт олиб, 2027 йил февралда тугайди. Хуллас, ҳали буёқда гап кўп. Биз эса икки-уч кун сабр қилсак кифоя, Ўзбекистон ЖЧ йўлланмасини ютиш-ютмаслигини кўриб оламиз.


Хайрулла Холиқов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг