UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0

04 ноя 11:48
Янгиликлар

Бошқалар

Бадминтон бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди, унинг очилиш маросимига Бош вазир ўринбосари келди

Ўзбекистон бадминтон федерациясига қарашли Бадминтон марказида шахсий ва жамоавий биринчилик бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларига старт берилди.

Мусобақада мамлакатимизнинг 10та ҳудудидан жами 85 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради. Айрим сабабларга кўра, Ўзбекистон кубоги баҳсларига Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари вакиллари етиб келишмади.

7 ноябрга қадар давом этадиган мусобақада бадминтон спорти бўйича мамлакат терма жамоасига муносиб номзодлар саралаб олинади. Ўзбекистон кубогида 49 нафар эркак ҳамда 36 нафар аёл спортчи ғолиблик учун курашга киришди.

Мусобақанинг жамоавий баҳсларида ҳар бир жамоа бир-бири билан давравий тизимда ўзаро куч синашади, энг кўп очко тўплаган жамоа эса ғолибликни қўлга киритади. Сўнгра шахсий биринчиликларга старт берилади.

Кеча мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон бадминтон федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон бадминтон федерацияси масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мусобақани Бош вазирнинг ўринбосари А.Абдуҳакимов очиб берди:

- Бугунги мусобақа мамлакатимизда бадминтон бўйича юбилей, яъни ўнинчи марта ташкил этилмоқда. Таъкидлаш керак, юртимизда бадминтон спортига шу кунгача жиддий эътибор қаратилмаётган эди. Бироқ, бадминтон спорти халқ орасида кенг оммалашган спорт тури ҳисобланади. Яқинда имзоланган Президент фармонига мувофиқ, аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда устувор этиб белгиланган 7та йўналиш қаторидан бадминтон спорти ҳам ўрин олган. Айни пайтда Ўзбекистон кубогида иштирок этаётган ҳар бир спортчи ушбу спорт турини аҳоли орасида оммалаштиришга ҳам ёрдам бериши лозим. Биргаликда ушбу спорт турини республикамизда энг оммалашган спорт турларидан бирига айлантирамиз. Фурсатдан фойдаланиб бугунги мусобақани очиқ деб эълон қиламан ва барчангизга омад тилайман.

Шундан сўнг мусобақаларга старт берилди. Ўзбекистон кубоги ғолиблари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон бадминтон федерацияси томонидан медаль, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар, совринли ўринларни қўлга киритган жамоалар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги кубоги билан тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг