UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

11 янв 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов 11-ўринни эгаллаб турган йўналиш камари учун кечган жангда нокаут қайд этилди

Германиянинг Оберхаузен шаҳрида профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг асосий жанги супероғир вазн тоифасида WBC вақтинчалик чемпионлик камари учун кечди. Унда ушбу камарнинг амалдаги соҳиби Агит Кабайель даъвогар Дамиан Книбага қарши рингга кўтарилди. 

Биринчи раунд Книба фойдасига ҳал бўлди. Кейинги раундларда ташаббусни қўлга олган чемпион Агит Кабайель учинчи уч дақиқаликда рақибини техник нокаутга учратди. Кетма-кет зарбалардан сўнг рефери жангни тўхтатишга қарор қилди. Агит Кабайел вақтинчалик WBC чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди. Унинг проф боксдаги рекорди 27-0!

Маълумот учун, ушбу йўналиш рейтингида чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов 11-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг