08 авг 11:44
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Баҳодир Жалолов - Олимпиада чемпиони!
Токио Олимпиадасида бокс бўйича баҳслар якунига етди.
Олимпиаданинг сўнгги кунида +91 кг вазнли боксчимиз Баҳодир Жалолов финал жангини ўтказди. Ушбу баҳсда ҳамюртимизга америкалик Ричард Торрез рақиблик қилди.
Жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамлар Баҳодир Жалоловнинг 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганини қайд этишди.
Шу тариқа, Баҳодир Жалолов Олимпия ўйинлари чемпионига айланди.
Бу Ўзбекистон спорт делегацияси учун Токио Олимпиадасидаги учинчи олтин медаль бўлди. Бунгача Улуғбек Рашитов ва Акбар Жўраев ҳам Олимпиада чемпиони унвонига сазовор бўлганди. Шунингдек, Давлат Бобонов ва Бекзод Абдураҳмонов бронза медалини қўлга киритган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
БИЛМАМ КИМ НИМА ДЕЙДИ,
У ФАҚАТ РАҚИБНИМАС,
ҲАКАМЛАРНИ ҲАМ ЕНГДИ.
Muborakk bolsin, Welbarker kubig'i ham nasib qilsin