UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0

18 ноя 21:37
Янгиликлар

Бошқалар

Баҳодир полвон Бекчанов хонадонига ташриф

Мамлакатимизда спортнинг кураш турлари бўйича фаолият юритаётган мутахассислар хоразмлик Баҳодир Бекчановни яхши билишади.

Бу инсон вақтида эркин кураш, юнон-рум кураши, самбо ҳамда кураш билан шуғулланиб, қатор ютуқларни қўлга киритган эди. Кейинги пайтларда мураббий сифатида воҳалик ёш спортчиларни етуклик сари етаклаб, улар орасидан таниқли курашчилар етишиб чиқишига муносиб улушини қўшди. 

Кўплаб Ўзбекистон ва халқаро миқёсидаги мусобақаларда ҳакамлик қилди. Албатта, фидоий инсоннинг беминнат меҳнатлари беэътибор қолмади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози унвонига, “Эл-юрт ҳурмати” орденига сазовор бўлди. Айни дамда, у нафақада.

Яқинда спортимиз жонкуяри Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Албатта, бу ҳам Б.Бекчановнинг спорт соҳасидаги, уни ривожи йўлидаги кўп йиллик самарали хизматлари эвазига берилган муносиб рағбат эди.

Куни кеча Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи  Ш.Мадаминов, Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати директори И.Отаев, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси вилоят минтақавий бўлими раиси ўринбосари М.Қаландаров ва  спорт федерациялар  ҳамкорлигида хайрли ишга қўл уришди. Баҳодир полвон Бекчановнинг уйига ташриф буюриб, унинг ҳолидан хабар олинди. Бу галги ташриф чоғида спортимизнинг эъзозли фахрийсига ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг фахрий ёрлиғи топширилди. 

Фурсатдан фойдаланиб, дилкаш инсон билан дилдан суҳбат қурилди,  устоз асос солган уй музейига қўйилган  экспонатлар, сурат, медаль ва бошқа турдаги коллекцияларни томоша қилишди. Асосийси, бу ташрифдан Баҳодир полвоннинг қувончи кўкларга етди. 

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг