UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Ўзбекистон Баскетбол федерацияси янги титул ҳомийга эга бўлди 0 18:40Полина Кудерметова камбэк қурбони бўлди 0 18:13АCА Лигаси кураш бўйича мусобақа ўтказиши мумкин 0 17:47ЕЧЛ. "Реал"нинг "Бенфика"га қарши қайдномаси эълон қилинди, унда Мбаппе йўқ 0 17:25Расман. Яна бир ҳамюртимиз Тошкентда Octagon League камари учун жанг қилади 0 16:50Фабиано Каруана: "Синдаровда "қотил инстинкти" бор" 0 16:23UFC Оқ уйдаги турнир учун қанча пул сарфлаши маълум бўлди 0 15:45ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди 0 15:17Исроил Мадримов чемпионлик жанги тақдири нима бўлганини айтди 0 14:53Хоккей бўйича Ўзбекистон U18 терма жамоаси Гонконгда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 14:26Роберт Уиттакер вазн тоифасини ўзгартириш ниятида 0 13:58ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда 0 13:36Ғиёсовнинг вазнидаги чемпион боксчиларни у билан жангдан қочаётганликда айблади 0 13:08Михаил Шайдоров Қозоғистонда кутиб олинди, унга ҳомийлар ҳам совға ажратишди 0 12:44Дана Уайт: "У нимани хоҳласа ҳам, биз у билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз" 0

07 янв 14:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Барча даврларнинг энг бой боксчилар рўйхати эълон қилинди

Украиналикнинг даромади 69,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко тарихдаги энг бой боксчилар ўнлигидан жой олди. Ушбу рейтингни Британиянинг Manchester Evening News нашри тақдим этди. Манбага кўра, украиналик боксчининг бойлиги 58 миллион фунт (тахминан 69,5 миллион евро)га баҳоланган ва бу унга рўйхатда ўнинчи ўринни эгаллаш имконини берган. Қайд этилишича, Кличко Тайсон Фюри ва Энтони Жошуага қарши ўтказилган сўнгги икки жангда энг кўп даромад олган. Рейтингни 400 миллион фунт (479,5 миллион евро) кўрсаткичи билан бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер бошқариб турибди.

Дунёнинг энг бой 10 нафар боксчиси билан танишинг:

1. Флойд Мейвезер (400 миллион фунт стерлинг)

2. Жорж Форман (222 миллион фунт стерлинг)

3. Менни Пакьяо (163 миллион фунт стерлинг)

4. Оскар Де Ла Хоя (148 миллион фунт)

5. Сауль Альварес (105 млн фунт стерлинг)

6. Леннокс Льюис (103 миллион фунт стерлинг)

7. Тайсон Фьюри (100 миллион фунт стерлинг)

8. Шугар Рэй Леонард (88 миллион фунт стерлинг)

9. Энтони Жошуа (60 миллион фунт стерлинг)

10.Владимир Кличко (58 млн фунт стерлинг)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг