UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

25 сен 17:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Барча жангга жиддий қараш лозим". Тўлқин Қиличев Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги анонсига муносабат билдирди

Хабар бериб ўтганимиздек, боксчимиз Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 6 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида россиялик Виталик Кудуковга қарши ўтказади.

Ушбу жанг юзасидан Баҳодир Жалоловнинг мураббийи Тўлқин Қиличевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Бу биз учун керакли жанг. Ҳозир бизга қаерда ва кимга қарши бўлишидан қатъи назар - жанг муҳим. 

Россиядаги ҳар бир жанг мураккаб ўтади. Чунки, яхши биласиз - Россияда дунёдаги кучли бокс мактабларидан бири бор. 

Бокс ривожланган давлатларда ўтказилган ҳар бир жанг кучли жанг бўлади. Ҳар бир рақибнинг ўзига яраша кучли жиҳати бўлади. Шунинг учун, ҳар бир рақибга тўғри тайёргарлик кўриш керак бўлади. Барча жангга жиддий қараш лозим. 

Ўйлайманки, Баҳодир бунинг уддасидан чиқади ва чиройли жанг ўтказади", - деди Тўлқин Қиличев olamsport.com сайти муҳбири Азиз Тўхтамуродов билан суҳбатда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг