10 янв 11:14
Янгиликлар
Футбол

“Барселона” 8 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти
Ла Лига 18-тури доирасида “Барселона” “Гранада”ни йирик ҳисобда (4:0) таслим этди.
Каталонияликлар барча турнирлардаги мағлубиятсиз серияни 8 та учрашувга етказишди. Бу Рональд Куман жамоасининг жорий мавсумдаги энг яхши кўрсаткичи бўлиб турибди. Ушбу давр оралиғида каталонияликлар олтита ғалаба ва иккита дуранг қайд этишди.
Маълумот учун, “Барселона” навбатдаги учрашувни 13 январь куни Испания Суперкубоги ярим финалида “Реал Сосьедад”га қарши ўтказади.
Ҳавола :
Фикрлар