UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

10 фев 14:32
Янгиликлар

Футбол

"Барселона" "Манчестер Сити"нинг жиддий муаммоларидан фойдаланиб қолмоқчи

Каталонияликлар "Сити"нинг икки футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Бир неча кун олдин "Манчестер Сити"га қарши айбловлар ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Гўё "Шаҳарликлар" 2009-2018 йилларда бир қанча молиявий қонунбузарликларга йўл қўйган.

Айбловлар тасдиқланса, инглиз жамоаси қаттиқ жазоланади. ОАВ очколар олиб ташланиши, чемпионлик унвонларини йўқотилиши ёки ҳатто жамоа АПЛдан четлатилиши мумкинлиги ҳақида бонг урди.

"Барселона" вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Каталонияликлар "Манчестер Сити"га қўйилган ҳар қандай жазо баъзи муҳим футболчиларнинг кетиш эҳтимолини оширишини билади.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, "Барселона" Бернарду Силва ва Илкай Гюндоганга қизиқиш билдирмоқда. "Кўк-анорранглилар" агар "Манчестер Сити" ўз юлдузларини сотишга мажбур бўлса, икки ярим ҳимоячини ҳам арзон нархда сотиб олишга умид қилмоқда. Каталония клуби бир йил аввал Силвани сотиб олишга ҳаракат қилган, аммо трансфер якунида муваффақиятсизликка учраган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг