05 янв 07:44
Янгиликлар
Теннис
Барти Australian Open'да Оливия Гадеки билан бирга ишлайди
Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси австралиялик Эшли Барти мавсумнинг илк "Катта Дубулға" турнири - Australian Open'да ҳамюрти Оливия Гадеки жамоасида ишлайди.
"Мен у билан гаплаша олишим, савол беришим, маслаҳат сўрашим мумкинлигидан жуда бахтиёрман. У ҳар доим ёнимда бўлади", - дея 20 ёшли Гадекининг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters.
Эслатиб ўтамиз, Барти ўтган йили рейтинг пешқадами сифатида фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар