UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26МЮ "Реал" футболчининг трансферига 50 миллион беришга тайёр 0 11:46Том Аспиналл UFCдан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 11:00"Конор Макгрегорга трэш-токни мен ўргатганман" - Тайсон Фьюри 0 10:12Кевин Холланд UFC`да миллионер жангчи эканлигини рад этди 0 09:44Бугун ўсмирларимиз Испанияга қарши баҳс олиб боради 0 09:18Фьюри Нганну ва Уайлдернинг зарба кучини солиштирди 0 08:53Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тантанали кутиб олинди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:26Нурмагомедов Ядонг билан жанг олдидан ҳозирги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 07:57Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 07:31Пимблетт, Холлоуэй ва Стивсон "ғалабалари сабаб" жаримага тортилди 0 19:05US Open теннис тарихида рекорд даражадаги соврин жамғармасини эълон қилди 0 18:42Мавлонбек Миркомилов Тошкентдаги Octagon 91 турнирида жанг қилади 0 18:05Моуринью ҳакамларни майдонда Винисиусни ҳимоя қилишга чақирди 0 17:17Мужибилло Турсунов рингга қайтяпти. У Россияда жанг қилади 0 16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0

07 дек 11:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Башара "бузилган", лекин "дух" синмаган". Херманссон кечаги жангдан кейинги юзини кўрсатди + ФОТО

Кеча Лас-Вегас шаҳрида ўтган UFC турнирининг марказий жангида швециялик Жек Херманссон италиялик Марвин Ветторига қарши октагонга кўтарилганди.

UFC Fight Night (on ESPN 19) оқшомининг марказий жангида октагонга кўтарилган ўрта вазн иштирокчиларининг жанги тўлиқ беш раунд давом этган ва якунда 27 ёшли Веттори 32 яшар Херманссонни 49:46, 49:46, 49:45 ҳисобларида мағлубиятга учратганди. 

Шифохонада ётган Херманссон ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасига 25 дақиқалик жангдан юзида қолган асоратларини кўрсатди. У ўз саҳифасига сурат жойлаб, тагида изоҳ ҳам қолдирган.  

"Оёғимнинг бармоғи синган, Кўз соққаси ҳам шикастланган. Лекин руҳим синмаган. Мақсад ўзгаришсиз қолди. Қўллаб турганингиз учун раҳмат", – дея суратга изоҳ берган швециялик жангчи.

Маълумот учун, Марвин Веттори ММАда 18 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 14 тасида ғалаба қозонган. Ҳисобида 4 та мағлубият бор. Херманссон учун эса кечаги жанг фаолиятидаги 27-чиси бўлди. У 22 та жанг ғалаба қозониб, 5 та жангда мағлубият аламини тотиб кўрган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг