UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

19 фев 14:07
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бахшиллоев финалда, Баҳромов ва Шамсиддинов бронза учун курашади

Нью-Дели шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этяпти.

Ҳамюртларимиздан Маҳмуд Бахшиллоев финал йўлланмасини қўлга киритди ва кечки дастурда Осиё чемпионлиги учун гиламга чиқади. Унинг олтин медаль учун баҳсдаги рақиби корелия Хан Су Рёо бўлади. Бахшиллоев финалга қадар суриялик Абдулкарим ал Ҳасан ҳамда ҳиндистонлик Ашу Ашуни мағлубиятга учратди. 

Афсуски, Исломжон Баҳромов (-60 кг) 1/2 финал беллашувида япониялик Кеничиро Фумитага ютқазиб қўйди. Энди Баҳромов бронза медали учун кечадиган учрашувда ҳиндистонлик Гянендер Гянендерга қарши гиламга чиқади. 

-97 кг вазндаги полвонимиз Муҳаммадали Шамсиддинов ҳам бронза медали учун курашади. Унинг рақиби таиландлик Понлават Сиаммай бўлади. -82 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жалгасбай Бердимуратов эса бироздан сўнг ярим финал учрашувида кореялик Чой Жун Кёнг билан ҳисоб-китоб қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг