26 июл 15:09
Янгиликлар
Эшкак эшиш

Байдаркачимиз Арина Танатмишева жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди
Португалиянинг Монтемор-о-Велю шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича U18 ва U23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ўтказиляпти.
Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалини қўлга киритди.
U 23 ёш тоифасида 1000 метр масофага кечган байдаркачилар баҳсида Арина Танатмишева марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар