15 ноя 17:02
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бектемир Мелиқўзиев "Golden Boy" билан шартнома имзолаганидан сўнг нималар деди?
Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиев Оскар де ла Хойяга қарашли "Golden Boy" промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади.
Боксчимиз ушбу келишув амалга ошганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мир бокса" ва "Golden Boy" компаниялари билан бирга узоқ ва муваффақиятли фаолият олиб бормоқчиман. Мана шундай профессионал жамоага эга эканлигимдан хурсандман.
Телевизор орқали ажойиб жангларни кўрганимда мен ҳам АҚШда жанг қилаётган мана шундай боксчиларга ўхшашни орзу қилардим. Эндиликда, менда шундай имконият пайдо бўлди. Мен ундан максимал равишда фойдаланаман. Ҳайрон бўлманг, энди менинг ҳар бир жангим ўтказиб юбориш мумкин бўлмаган спектаклга айланади", - дея боксчимизнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BoxingScene нашри.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар