22 авг 16:06
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди
Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги мексикалик Армандо Ресендисга қарши ўтиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Инсайдер Жалол Аҳмедов Мелиқўзиевнинг менежери Алик Фролов билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди.
"Бектемир Мелиқўзиев ва Армандо Ресендис жанги 31 октябрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши бўйича баъзи каналларда тарқалган хабар бўйича менежерлар билан бўғланган эдим. Улар бу хабарни инкор қилишди ва Хайме Мунгияга ҳаракат қилишаётганини айтиб ўтишди", дейилади Аҳмедовнинг хабарида.
Ҳавола :
Манба : Boxer TV
Фикрлар