UZ

Сўнгги янгиликлар

16:58"Менда бокс юзига айланиш учун барча имконият бор" - Гарсия 0 16:37Ғиёсов – Кэттерол жанги: Шаҳрамнинг чемпионлик синови ёки Британия мактабининг навбатдаги имтиҳони? (Мутолаа учун) 0 16:16Ҳумоюн Султонов Австрия турнири вице-чемпиони 0 15:55Бруну Фернандеш — АПЛда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси 0 15:34Илия Топурия қандай ҳолатда Макгрегор билан жанг қилишини айтди 0 15:13Озода Собиржонова Осиё чемпиони! Ҳисобимиздаги медаллар сони 8 тага етди 0 14:52"Мен тайёрман, очкўз бақалоқ" - Александр Усик Фьюри билан трилогия ҳақида гапирди 0 14:31А Сериянинг иккита клуби Салоҳга даъвогарлик қилмоқда 0 14:10Бугун Шаҳрам Ғиёсов Мисрда жанг қилади (жанг вақти + трансляция) 0 13:49Теренс Кроуфорд: "Рингда исботлайдиган ҳеч нарсам қолмади" 0 13:28Ган Перейранинг кўзларини эҳтиёт қилмоқчи эмас: "Бу ММА!" 0 13:07Гвардиола Роналдунинг устозига айланиши мумкин 0 12:46Агит Кабайел Усик учун Мисрга йўл олди. Нега? 0 12:25Камилла Раҳимова "Ролан Гаррос" асосий тўр илк даврасидаги рақибасини билиб олди 0 12:04WBO Ломаченкога чемпионлик учун жанг қилиш имконини беради 0

22 фев 07:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиев жангдан кейин нималар деди?

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ўтказилаётган профессионал бокс оқшоми доирасида чарм қўлқоп устамиз Бектемир Мелиқўзиев 17-ғалабасини қўлга киритди.

Cуперўрта вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз ганалик Сена Агбекони еттинчи раундда техник нокаутга учратди ва ўзига тегишли WBA қитъалараро чемпионлик камарини ҳимоя қилди. 

"Бу жангга худди аввалгиларида бўлгани сингари жиддий тайёргарлик кўргандим. Афсуски, биринчи раунддаги кутилмаган жароҳат бироз панд бериб қолди. Рақибим бош билан зарба бериб юборди ва натижада қошим ёрилди. Шунга қарамай, ўзим учун муҳим ғалабани қўлга кирита олдим ва бундан жуда хурсандман. Мени қўллаб-қувватлаш учун келганлар, телевизор қаршисида жангимни томоша қилган барчага раҳмат айтмоқчиман. Кетма-кет иккита жангда ғалаба қозондим. Мақсадим - жаҳон чемпионлик камари! Ўйлайманки, тез орада биргаликда бу камарни Ўзбекистонга олиб кетамиз. Мен чемпионлик жангига тайёрман", - деди Мелиқўзиев. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг