UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Боксчиларимиз WBC Гран-присининг илк босқичидан қанча пул ишлаб олишди? 0 18:48Сузувчиларимиз БААдаги халқаро турнирда яна учта медалга эга чиқишди 0 18:24Matchroom Boxing 18 ёшли Жаҳон чемпиони билан шартнома имзолади 0 18:01Расман: А Сериянинг бугунги ўйинлари Рим папаси вафоти сабабли қолдирилди 0 17:39Маддалена чемпион бўлиб, камарини Махачевга қарши жангда ҳимоя қилмоқчи 0 17:17WrestleMania 41 шоусининг илк кунги натижалари билан танишинг 0 16:52"UFC 317 учун Лас-Вегасда миллионлар жалб қилинган, турнирда Жонс ёки Махачев жанг қилиши керак" - журналист 0 16:25​Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит ОЧЛ финал босқичида ишлайди 0 16:02Порье: "Фаолиятимни соғлом бўлиб якунламоқчиман" 0 15:39Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди (ВИДЕО) 0 15:18Кайо Борральо: "Хамзат жангга рози бўлди" 0 14:55Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди? 0 14:32ATP рейтинги. Султоновдан ташқари қолган ҳамма кўтарилди, Топ-10`да ўзгаришлар 0 14:10Осиё чемпионати. Кечаги кунни 4 та ғалаба ва 1 та мағлубият билан якунладик 0 13:48Кайо Борральо Хамзат Чимаевга қарши вақтинча чемпионлик учун жанг қилишга тайёр 0

03 дек 15:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиев: Ўз вазнимдаги барча чемпионлик камарларини бирлаштирмоқчиман

АҚШдан қайтиб келган Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев айни пайтда ўз оиласи даврасида бўлиб турибди.

Қуйида сайтимиз учун махсус уюштирилган интервьюни ҳавола қиламиз.  

Суҳбатдошимиз ҳақида қисқача маълумот: Бектемир Мелиқўзиев 1996 йил 8 апрель куни Фарғона вилоятининг  Фурқат туманидаги Шоимбек қишлоғида туғилган. Шу тумандаги 20-умумтаълим мактабида дастлабки сабоқни олган. Сўнгра Қўқон педагогика коллежи ва олийгоҳини битирган. Бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё,жаҳон ва Олимпиада чемпиони. Катталар ўртасида Осиё чемпиони, жаҳон ва Олимпиада ўйинлари совриндори. Профессионал рингда 6 та учрашув ўтказиб барчасида ғалаба қозонган. WBA Americas ва  WBO Inter- Continental  йўналишлари камарлари соҳиби. “Шуҳрат” медали, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби, ”Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган.

- Бокс билан 10 ёшингиздан бери шуғулланиб келар экансиз. Нима учун нисбатан қийинроқ спорт турини танлагансиз?

- Ота ва онамнинг айтишларича, акамларга нисбатан шўхроқ бўлган эканман. Шу боис дадам мени туманимиздаги БЎСМнинг бокс тўгарагига олиб борган эканлар. У ерда мени биринчи мураббийим Маъруфжон ака Аҳмедов қабул қилиб олганлар ва урушқоқ болакайдан Бектемир Мелиқўзиевни  кашф қилганлар, десак ҳам бўлаверади.

- Илк бор қандай мусобақаларда иштирок этганингизни эслай оласизми?

- Мактаб даврида Маъруф ака вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида бўладиган очиқ биринчиликларга жуда кўп бор олиб борганлар. Менинг боксдаги фаолиятимни кузатиб борадиган журналист аканинг таъкидлашича, мактаб ўқувчилари ўртасида вилоятимиздаги деярли барча шаҳар ва туманларнинг чемпиони бўлган эканман. Шу ўринда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган мусобақалар бўлажак чемпионлар учун маҳорат мактаби эканлигини таъкидлаб ўтишимиз лозим.

- Ёшлигингизда қайси боксчиларга ҳавас қилгансиз?

- Ўткирбек Ҳайдаров, Муҳаммадқодир Абдуллаев, Элшод Расуловлар болаликдаги кумирим бўлишган.

- Яқинда Фарғона вилояти ҳокими қабулида бўлибсиз. Ушбу учрашувдан қандай таассуротлар олдингиз?

- Кўп йиллар мобайнида Наманган вилоятини бошқарган Хайрулла Бозоров спортсевар раҳбар эканлигини ҳамма билади. У киши Наманган спортини ривожлантириш учун  жуда катта ҳажмдаги ишларни амалга оширгани ҳақида терма жамоадаги шеригим Муроджон Аҳмадалиев гапириб берган. Учрашув жараёнида  вилоятимиз раҳбарининг спорт соҳасига жуда эътиборли эканликларига яна бир бор амин бўлдим. Хайрулла ака Фарғона спортини янги босқичга кўтариш ниятида эканлар.Ушбу жараёнда биз спортчилар ҳам вилоятимиз раҳбари билан елкама-елка туриб ҳаракат қиламиз.

- Сизнинг Олимпиада ўйинларида қўлга киритган кумуш медалингиз  Фарғона   вилояти спортининг тарихида  эришилган энг юқори натижа бўлиб турибди экан...

- Умид қиламанки, яқинлашиб келаётган навбатдаги Олимпиадада Фарғонадан ҳам чемпион чиқади.

- Фарғоналик қайси спортчиларимиздан олтин медаль кутсак бўлади? 

- Менимча, Осиё ва жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалилов Япониядан чемпион бўлиб қайтади. Ўта меҳнаткаш, одобли бу йигит ўз вазн тоифасида дунёда тенгсиз боксчи бўлиб турибди.

Яқин келажакда эса Фарғона вилоятидан Олимпиада чемпиони эмас, чемпионлари етишиб чиқади, деган умиддаман.

- Эътибор берган бўлсангиз керак, яқинда Тошкентда ўтказилган катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатида фарғоналик боксчилар 12 та турли даражадаги медалларни қўлга киритишди...

- Мени жуда қувонтирган ушбу натижа Фарғона боксида яна бир “Олтин авлод” етилиб келаётганидан далолатдир. Насиб қилса, яқин орада Миразизбек Мирзахалилов, Билолбек Мирзараҳимов каби ёш боксчиларимиз биздан-да яхши натижаларга эришишади.

- Машҳур футболчимиз Одил Аҳмедов ўз академиясига асос солган. Сизда ҳам Бектемир Мелиқўзиев бокс мактаби очиш ниятингиз борми?

- Бу борада дастлабки қадамларни ташлаяпмиз. Насиб қилса, декабрь ойи ичида бокс залимизни фойдаланишга топширамиз. Бу келажакда бунёд этишни режалаштираётганимиз - бокс мактабимизнинг пойдевори бўлади.

- Профессионал ва ҳаваскор боксларнинг фарқини қисқача таърифлаб берсангиз?

- Ҳаваскор боксда раундлар кам бўлгани учун тезликка катта эътибор берилади. Профессионал боксда раундлар кўп бўлгани учун чидамлилик биринчи даражага чиқади.

- Сиз каби машҳур спортчи бўлиш ниятидаги ёшларга қандай маслаҳат берасиз?

- Машғулотлардаги қатъий тартиб интизом, меҳнаткашлик, намунали одоб-аҳлоқ ва яхши билимга эга бўлиш чемпионликнинг калитидир.

- Профессионал боксда қандай марраларни кўзлаяпсиз?

- Барча йўналишлардаги камарларни қўлга киритиб, жаҳон чемпиони бўлиш мақсадида ҳаракат қиляпман.

Мўйдинжон СОБИТОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
04 дек 16:52:46
Odiljon Turdiboyev
Meksikancha shlyapa kiyishga majburmikan so'ramapsizlarda
   
03 дек 16:58:31
Erkin Rabbimovich
ЯША АЗАМАТ!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг